Линклар

logo-print

НАТО 5 мингдан ортиқ қўшин ажратди


НАТО матбуот вакилига кўра, ташкилотга аъзо давлатлар кейинги 24 соат ичида Афғонистонга қўшимча 5 мингдан ортиқ аскар юборишларини ваъда қилган.

НАТО матбуот вакили Жэймс Аппатурай бу ҳақда Қўшма Штатлар Афғонистонга қўшимча 30 минглик қўшин юбоишини эълон қилганидан бир кун ўтиб баён қилди. Унинг айтишича, 20га яқин давлат қўшимча кучлар юборишга тайёрлигини изҳор қилган.

Айни пайтда, деди Аппатурай “армия ва полицияни тайёргарликдан ўтказиш бўйича мутахассислар етишмаслигига оид муаммо мавжуд.”

Ҳозирда Афғонистонда НАТО етакчилигидаги Халқаро хавфсизлик ёрдами кучлари сафида 83 минг нафар аскар хизмат ўтайди.
XS
SM
MD
LG