Линклар

Россия ҳам Афғонистонга ёрдам бермоқчи


Россия Президенти Дмитрий Медведев Қўшма Штатлар ва Европа Афғонистонда барқарорлик ўрнатиш мақсадига эриш олишларида Россия қўлдан келганча ёрдам кўрстиашга тайёр эканини баён қилди.

Римда ўтказилган матбуот анжуманида Медведев Россия “ўз шерикларининг уринишларини қўллаб қувватлашга тайёр”, дея таъкидлади.

Россия Афғонистонга ўз иқтисодиёти, ҳарбий тизими ва полиция кучларини такомиллаштиришга ёрдам беришга тайёр, деган Медведев бошқа тафсилотларга тўхталмади.
XS
SM
MD
LG