Линклар

logo-print

Карзай Мулла Умар билан учрашишга тайёр


Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай агар халқаро ҳамжамият бунга эҳтиёж борлигини билдирса, Толибон етакчиси билан музокара қилишга тайёрлигини баён қилди.

Ассошиэйтед Пресс агентлигига берган суҳбатида “шахсан мен Мулла Умар билан гаплашишга тайёрман, лекин буни якка ўзим, халқаро ҳамжамиятнинг қўллаб-қувватловисиз, амалга ошира олмаслигимни ҳам яхши тушунаман”, дея таъкидлади Карзай.

Мулла Умар 2001 йилдан бери яшриниб юради ва унинг Покистонда экани айтилади.
XS
SM
MD
LG