Линклар

Тожикистон Обаманинг янги стратегиясини қўллайди


Тожикистон АҚШ президенти Барак Обаманинг Афғонистонга 30 минг қўшимча аскар юбориш қарорини бу мамлакатда тинчлик ўрнатиш учун қаратилган сиёсат деб билади.

Айни пайтда Тожикистон қўшни Афғонистонда тез фурсатларда тинчлик ўрнатилиши ва афғон халқининг тинч-осойишта ҳаётга қайтиши учун ўз ҳиссасини қўшади.

- Тожикистон тарихи, тили ва маданияти билан ўзига яқин бўлган қўшни Афғонистондаги ҳарбий ва сиёсий вазиятга нисбатан бефарқ бўла олмайди, деди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи Давлат Назриев 3 декабр куни вазирлик томонидан уюштирилган брифингда.

Вазирлик расмийси Тожикистон АҚШ ҳукуматининг Афғонистон бўйича янги стратегиясини қувватлаш баробарида бу мамлакатдаги халқаро коалиция кунчалир учун мўлжалланган ноҳарбий юкларини ўз ҳудуди орқали транзит қилишини яна бир эслатиб ўтди.
XS
SM
MD
LG