Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:10

АҚШ иттифоқчилари Афғонистонга ҳарбий жўнатади


Бу ҳақда НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен алъянсга аъзо 28 давлат Ташқи ишлар вазирлари учрашуви чоғида маълум қилди. Йиғилишдан кейин сўзлаган Расмуссен қўшимча аскарларнинг Афғонистонга келаси йил жўнатилишини айтди.

- Камида 25 давлат 2010 йилда Афғонистонга қўшимча куч жўнатади. Биз 7000 аскар жўнатишни таклиф қилдик. Бу рақам ҳали кўпаяди. АҚШ жўнатадиган қўшимча куч ҳисобга олинса, 2010 йилда халқаро кучлар сафи яна 37 минг аскарга кўпаяди, деди НАТО Бош котиби.

Брюсселда ўтаётган йиғилишда НАТОнинг Толибон ҳаракати ва Ал-Қоидага қарши кураш стратегияси муҳокама қилинди.

1 декабр куни АҚШнинг янги афғон стратегиясини эълон қилган президент Барак Обама Афғонистонга 30 минг аскардан иборат қўшимча куч жўнатилишини эълон қилган эди.

Агар бу режа амалга ошса, Афғонистонда хорижий аскарлар сони 140 мингга етади.
XS
SM
MD
LG