Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:17

Покистондаги масжидда генераллар ҳам ўлдирилди


Қуролли шахслар Равалпинди шаҳридаги масжидга ҳужум уюштиргани оқибатида ўнлаб одам нобуд бўлди ва яраланди.

Маҳаллий аҳборот агентликлари хабарига кўра, ҳужум оқибатида 35 одам жумладан Покистон армиясининг икки генерали ва бир неча офицер ўлган.

Расмийларга кўра, масжидга бостириб кирган худкуш кимсалар ўзини портлатишдан олдин намозга йиғилган одамларни ўққа тутиб кейин гранаталар портлатган.

Исломобод шаҳридан бир неча километр нарида жойлашган Равалпинди гарнизон шаҳрида Покистон армияси Бош қўмондонлиги жойлашган.

Октябр ойида Афғонистонга чегарадош вилоятларда толиблар жанггариларига қарши амалиётлар бошлаганидан бери жанггарилар Покистон армияси бош қароргоҳига икки марта ҳужум уюштирилди.

XS
SM
MD
LG