Линклар

Сичқонлар сариқ келтирмоқда?

  • Садриддин Ашур

Кемирувчилар юқумли касалликлар ташувчиси эканини таъкидлай туриб жиззахлик мутахассис аëл¸ аҳолини уйларини кемирувчилардан тозалашга чақирди.

Кемирувчилар юқумли касалликлар ташувчиси эканини таъкидлай туриб жиззахлик мутахассис аëл¸ аҳолини уйларини кемирувчилардан тозалашга чақирди.

Жиззах қишлоқларида болалар орасида вирусли гепатит касалининг кўпайгани айтилмоқда. Халқ тилида сариқ касал деб аталувчи бу дарднинг кўпайишини маҳаллий аҳоли сичқон, каламуш каби кемирувчиларнинг ҳаддан ташқари кўпайиб кетганлиги билан изоҳламоқда.

Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида истиқомат қилувчи Каримжоннинг Озодликка хабар қилишича, сўнгги пайтларда болалар орасида вирусли гепатит касали кўпайиб бормоқда. Унинг 13 ёшли ўғли ҳам шу касаллик билан оғриб касалхонага ётқизилган.

- Кечадан олдинги куни ўғлимни касалхонага олиб борган эдим. Ҳозир асосан ëш болаларда кўп деди¸ дейди Каримжон.

Пахтакор туманида яшовчи Мунаввар опа ҳам бу касаллик билан оғриганлар орасида болалар кўпчиликни ташкил этишини айтади.

- Ҳа¸ борку бунақа касал. Совуқданми¸ захданми билмайманда. Ëш болаларда кўпда. Кўрганим ëш болаларда кўп. Катталарда йўқ¸ дейди Мунаввар опа.

Жиззахлик инсон ҳуқуқи фаоли Мамиржон Азимов ҳам мактабларнинг ҳар бир синфида сариқ касали билан оғриб, дарсга келолмаётган болалар борлигини айтади.

- Ўғилчам 8 синфда ўқийди. Кеча гаплашсам “Дада¸ бизнинг синфдан 10 нафарча бола келмаяпти. Сариқ касал бўлиб уйида ëтган эмиш”¸ деб қолди. Жиззахдаги аҳволни билишимиз бўйича¸ кўп болалар сариқ касали билан касалланиб¸ катталарда грипп касали кучайган¸ дейди инсон ҳуқуқи фаоли.

Азимовга кўра, ҳозир касалхоналарда даволаниш анча қимматга тушиши сабабли кам таъминланган оилалар ўз фарзандларини уйларида даволамоқдалар. Дўстлик туманидан бўлган Каримжоннинг сўзларига кўра, сариқ касалининг кўпайишига, юқумли касалликлар инфекциясини ташувчи сичқонларнинг ҳаддан ташқари кўпайиб кетганлиги ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Каримжон: Бу менинг ўзимнинг шахсий фикрим¸ бу йил нимагадир сичқон жуда ҳам кўп. Ўша энди қозон-товоққа оралаб кетади¸ шу яхши ювилмаганидан бўлганми¸ деб қўяман. Яна билмадим.

Озодлик: Сичқон кўпайганми?

Каримжон: Жуда кўп. Ҳозир хоналарга дориланган буғдой олиб келиб сепдим. Умуман уйдан сичқоннинг ҳиди келадида.

Озодлик: Дори қилаяпсизларми?

Каримжон: Дори қилаяпмиз¸ ўлаяпти¸ лекин тугамаяпти. Ташқарида ҳам кўпда. Ҳовлида кўп¸ далада кўп. Ташқаридан келиб кираяптида уйга.

Озодлик: Мушук камайиб кетганми дейман.

- Мушук бор уйда. У емайдиган бўлиб қолган. Кўраман ўйнайди. Оëғи билан у ëққа¸ бу ëққа ўйнайди¸ қочириб қўяди¸ ўлдирмайди. Шунақа қорни тўқда. Оëғи билан у ëққа¸ бу ëққа туртиб кўп ўйнайди. Ëнига бориб қўрқитсам¸ оғзига бир тишлаб ўлдирмаса¸ шунақа қочириб қўяди¸ емайди. Бўлмаса далада ҳам мушук кўп. Ўзи бу йил сичқон йилими билмадим¸ дейди Каримжон.

Жиззах вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг даволаш ва профилактика бўлими бошлиғи Мелитожи Ёқубов Озодлик билан суҳбатда, вилоятда гепатит касали билан оғриганлар кўпаяётгани ҳақидаги хабарни рад этди. Вилоят Санитария-эпидиомология назорати бўлими бошлиғи ўринбосари Менигул Муҳиддинова ҳам бу ҳақда Озодлик радиосига гапирар экан, вирусли гепатит касаллигининг ўтган йилларга нисбатан кўпаймаганлигини таъкидлади ва бу соҳада ваҳима қилишга ўрин йўқ¸ деди.

Менигул Муҳиддинова: Вилоят бўйича бизларда унчалик сариқ кўпаймаган.

Озодлик: Ўтган йилларга нисбатан қандай?

- Ўтган йилга нисбатан ҳам кўпаймаганда. Шунинг учун мен ҳайрон қолаяпман. Лекин ҳар йили сариқ чиқади. Ҳозир мавсумида у касалликнинг. Ëзда ич кетиш бўладику. Ҳозир мавсумий вирусли гепатит. Лекин унчалик кўпайгани йўқ. Ваҳима қиладиган даражада эмас. Назорат қилаяпмиз. Мана бу сичқонларга¸ каламушларга қарши кураш районларда группа-группа юрибди. Сичқон¸ каламуш¸ ҳар хил таракан каби ҳашаротларга қарши гуруҳ бор. Бу алоҳида. Бизларга қарамайди. Ҳозир улар хўжалик ҳисобида бўлиб кетганда.

Агар фуқаролар йиғини раиси одамларни мурожаатлари билан чақирса¸ улар бориб¸ уйларини обработка қилиб беришади. Фақат пуллида у. Уни бизлар бюджетдан қила олмаймиз. Агар гепатит чиқса¸ бориб хлор билан тозалаб келаяпмиз. Одамларга тўғри тушунтириш керак. Хўжалик ҳисобидан ҳамма ўзининг уйини¸ ишхонасини¸ корхонасини кемирувчиларга қарши шартнома тузиб¸ обработка қилиш керак¸ дейди Жиззах вилояти санитария эпидимология назорати бўлими бошлиғи ўринбосари Менигул Муҳиддинова.
XS
SM
MD
LG