Линклар

Халқаро кучлар толибларга қарши амалиёт бошлади


Афғонистон жанубида халқаро кучларнинг бир мингдан ортиқ аскари, жумладан, АҚШ ва Британия ҳарбийлари Толибон жангариларига қарши кенг кўламли ҳужум бошлади.

"Operation Cobra's Anger" номли амалиётларда Афғонистон миллий армияси қисмлари ҳам иштирок этмоқда.

АҚШ ҳарбийлари матбуот котиби майор Вилям Пиллетиер ҳужум 4 декабр куни Хелманд вилоятида бошланганини айтди.

Ҳужумдан мақсад толибларнинг алоқа ва таъминот йўлларини қирқишдан иборат.

НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар бу амалиёт АҚШ президенти Барак Обама янги афғон стратегиясини эълон қилишидан олдин режаланганини айтди.
XS
SM
MD
LG