Линклар

Россиялик таниқли актёр Вячеслав Тихонов вафот этди


Россия киноматографчилари иттифоқига таяниб ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, 81 яшар Тихонов юрак ҳуружидан бир неча кун ўтиб, 4 декабр куни Москвадаги касалхонада ҳаётдан кўз юмган.

Вячеслав Тихонов ғарбликларга 1967 йилда “Оскар” мукофотига сазовор бўлган “Уруш ва тинчлик” филми орқали яхши таниш.

Тихонов 1950 йилдан бери ўнлаб филмларда роллар ўйнади.

“Баҳорнинг 17 лаҳзаси” филмида Тихонов Совет Иттифоқининг жасур разведкачиси Штирлиц образини яратган.
XS
SM
MD
LG