Линклар

Тунги клубдаги ёнғинда юздан зиёд одам нобуд бўлди


Россиянинг Перм шаҳридаги тунги клублардан бирида рўй берган ёнғин оқибатида 109 киши нобуд бўлди.

Россия Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги маълумотларига кўра, тунги клубдаги ёнғинга мушакбозлик сабаб бўлган.

Расмийларнинг билдиришича, фожеада яна 134 киши тан жароҳати олган, улардан 80 га яқини оғир аҳволда.

Даставвал тунги клубдаги фожеага қўпорувчилик амалиёти сабаб бўлгани тахмин қилинаётган эди. Бироқ Федерал хавфсизлик хизмати олиб борган текширув ишлари бу тахминни йўққа чиқарди.

Айни пайтда Россия Бош прокуратураси Перм шаҳридаги фожеа юзасидан жиноят иши очилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG