Линклар

Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди


Жанубий Африка Республикасининг Кейптаун шаҳрида 2010 йил бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Жами 32 терма жамоа Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритган.

Қуръа натижаларига кўра, терма жамоалар саккизта гуруҳга бўлиндилар. Ҳар бир гуруҳда тўрттадан терма бор.

Беш карра Жаҳон чемпиони Бразилия терма жамоаси G гуруҳида Португалия, Кот-д‘Ивуар ва Шимолий Корея терма жамоаларига қарши майдонга тушади. Амалдаги жаҳон чемпиони Италия эса F гуруҳида Парагвай, Янги Зеландия ва Словакия билан куч синашади.

Жаҳон чемпионатининг дастлабки баҳси эса 11 июн куни Йоҳанесбург шаҳрида Жанубий Африка ва Мексика терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

"A" - гуруҳи: ЖАР, Мексика, Уругвай, Франция.

"B" - гуруҳи: Нигерия, Аргентина, Греция, Жанубий Корея.

"C" - гуруҳи: Англия, АҚШ, Жазоир, Словения.

"D" - гуруҳи: Германия, Австралия, Сербия, Гана.

"E" - гуруҳи: Ҳолландия, Дания, Япония, Камерун.

"F" - гуруҳи: Италия, Парагвай, Янги Зелландия, Словакия.

"G" - гуруҳи: Бразилия, КХДР, Кот-д‘Ивуар, Португалия.

"H" - гуруҳи: Испания, Шейцария, Чили, Гондурас.
XS
SM
MD
LG