Линклар

Хитойда чўчқа гриппидан нобуд бўлганлар кўпаймоқда


Хитой Соғлиқни сақлаш вазирлиги биргина ноябр ой давомида жами 194 киши чўчқа гриппи вирусидан ҳалок бўлганини эълон қилди.

Синхуа агентлигининг Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар қилишича, Мексикадан тарқала бошлаган ўта хавфли H1N1 вирусидан нобуд бўлганлар сони Хитойда жами 200 кишига етган.

Шунингдек, вазирликка кўра, ҳозирги кунда 92 мингдан зиёд хитойликда чўчқа гриппи аломатлари аниқланган. Айтилишича, 27 миллионга яқин хитойлик чўчқа гриппига қарши вакцина олган.
XS
SM
MD
LG