Линклар

Теҳрон миноралар ҳимоясига турди


Эрон масжидларда минораларни қуришни таъқиқлаш масаласи бўйича ўтган ҳафта Швейцарияда ўтказилган референдумга норозилик тариқасида ушбу давлатнинг Теҳрондаги элчисига норозилик нотаси топширди.

Расмий Теҳрон фикрича, бу каби рефендум натижалари Европада исломофобия кайфиятининг ўсишига туртки бўлиши мумкин.

Масжидларда минораларни қуришни таъқиқлаш бўйича 29 ноябр куни ўтказилган референдумда бу чорани швейцариялик овоз берувчиларнинг 57 фоизи маъқуллади.

Швейцариядаги референдумдан сўнг Нидерландия ва Даниядаги бир неча партия ҳам мамлакат масжидларида минораларни қуришни таъқиқлаш масаласи бўйича референдум ўтказиш чақириғи билан чиқдилар.
XS
SM
MD
LG