Линклар

logo-print

Ҳилмандда амалиётлар ўтказилмоқда


АҚШ, Буюк Британия ва Афғонистон қўшинлари мамлакат жанубида Толибон жангариларига қарши кенг кўламли амалиётлар олиб бормоқда.

Толибон жангариларининг таъминот ва коммуникация йўлларини беркитиш мақсадида жума куни мингдан зиёд аскар Ҳилманд вилоятининг айрим туманларига сафарбар қилинди. Ҳозирча мазкур амалиётга оид қўшимча маълумот ошкор қилинмади.

Айни пайтда Ассошиэйтед пресс ахборот агентлиги Афғонистон армияси қўмондонларидан бири генерал Шаир Муҳаммад Зазаийга таяниб, Ҳилманд вилоятидаги амалиётларда тўрт жангари ўлдирилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG