Линклар

logo-print

Перм фожиаси тафтиш қилинмоқда


Перм шаҳридаги тунги клублардан бирида рўй берган фожиали ёнғин ортидан беш киши ҳибсга олинди.

Жума куни тунги клубда рўй берган ёнғин оқибатида 112 киши нобуд бўлди, 100дан зиёд шахс тан жароҳати олди. Ушбу фожиага тунги клуб ичкарисида уюштирилган мушакбозлик сабаб бўлди.

Россия президенти Дмитрий Медведев мазкур клуб раҳбариятини кескин танқид қилиб, ушбу фожиага алоқадор бўлган шахсларнинг барчасини жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида топшириқ берди.

Хабарларга кўра, тунги клуб раҳбариятидан беш шахс қўлга олинган ва тергов қўмитасининг тўрт шахсга нисбатан айблов эълон қилиши кутилмоқда.

Жума кунги ёнғинда тан жароҳати олганлардан аксари Москва, Санкт-Петербург ва Челябинск шифохоналарига ётқизилди.

Перм шаҳар маъмурияти ёнғин қурборлари оила аъзоларига 100 минг рублдан ажратишга қарор қилди.7 декабр эса Россияда мотам куни деб эълон қилинди.

XS
SM
MD
LG