Линклар

Эрон ҳукумати намойиш арафасида интернетни чеклади


Теҳронлик талабаларга кўра, душанба кунга режаланган аксил ҳукумат намойишлари арафасида Эрон ҳукумати интернет тармоғига уланишни чеклаган.

Талабаларнинг Ассошиэйтид пресс агентлигига билдиришича, Теҳронда электрон почталарни текширишнинг имкони йўқ ва мухолифатга тегишли сайтлар устидан назорат янада кучайтирилган.

Айни пайтда Эрон расмийларининг мамлакатдаги хорижлик журналистларга душанба куни бўлиб ўтадиган намойишларни ёритмасликни тавсия қилгани хабар қилинмоқда.

Эронда 1953 йилги аксиламерика намойишлари чоғида ҳалок бўлган уч талаба хотирасига бағишлаб, ҳар йили 7 декабр куни хотира тадбирлари ўтказилади.
XS
SM
MD
LG