Линклар

logo-print

2010 йил Ўзбекистонда “Баркамол авлод йили”


“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 5 декабр куни Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 17 йиллигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов, давлат ва жамоат арбоблари, фан, маданият ва санъат намояндалари, мамлакатдаги хориж давлатлари элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишни Тошкент шаҳар ҳокими А. Тўҳтаев очди. Ўзбекистон Давлат мадҳияси янграгандан сўнг, президент Ислом Каримов залга тўпланганлар олдида маъруза қилди.

Маъруза якунида эса Ўзбекистон раҳбари 2010 йилни “Баркамол авлод йили” деб эълон қилишни таклиф этди.

"Тантанали маросим санъат усталари ва ижрочи ёшларнинг байрам концерти билан якунланди", дейилади ЎзА агентлиги хабарида.
XS
SM
MD
LG