Линклар

Руминия халқи президентни сайламоқда


Руминияда президент сайловининг иккинчи давраси ўтказилмоқда.

Президентлик учун мамлакатнинг амалдаги раҳбари, ўнг-марказчи Траян Бэсэску ва Социал-демократик партия лидери Мирчя Жоанелар ўзаро куч синашмоқда.

Ҳар иккала номзод ҳам сайловолди кампанияси давомида Руминияни сиёсий ва иқтисодий бўҳрондан қутқаришга, коррупцияни йўқ қилишга ва жамоатчилик ишончини қайта тиклашга ваъда бердилар.

Руминияда 18 миллионга яқин фуқаро овоз бериш ҳуқуқига эга. Сайлов участкалари Тошкент вақти билан 12.00да ёпилади.
XS
SM
MD
LG