Линклар

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 2,3 фоизга камайди


2009 йил январ – сентябр ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 16 миллиард АҚШ долларини ташкил этган.

Бу ўтган йил шу даврига нисбатан 2,3 фоизга кам.

Avesta Investment Group инвестиция ширкати таҳлилчиси Карен Сапионовга асосланиб Регнум ахборот агентлигининг билдиришича, айни даврда Ўзбекистоннинг экспорти 5,4 фоизга камайиб 9,2 миллиард долларни ташкил этган.

Жорий йил охиригача бу кўрсаткич 12,5 миллиард долларга етиши кутилмоқда.

Шунингдек, хориждан маҳсулот импорт қилиш 2,2 фоизга кўпайиб 6 миллиард 840 миллион долларни ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG