Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:26

Копенгагенда иқлим ўзгариши бўйича саммит бошланади


Олимлар атмосферага жуда кўп миқдорда ис ва бошқа зарали газлар чиқарилаётгани, кўплаб ўрмон дарахтлари кесилаётгани глобал иқлим исишига сабаб бўлаётганини айтмоқда.

Атмосферада ис гази миқдорини камайтириш учун БМТ дунё мамлакатлари қатъий чекловлар белгиланган шартнома имзолаши кераклигини айтмоқда.

Буни қўллаб-қувватлаш учун 105 давлат раҳбари Копенгаген саммитида қатнашиш истагини билдирди. БМТ Бош котиби Бан Ки Мун анжуманда келишувга эришилишига умид билдирди.

Сўнгги ҳафталар ичида Хитой, Ҳиндистон, Индонезия ва бошқа давлатлар атмосферага чиқарилаётган зарарли газлар миқдорини камайтиришни ваъда қилди.
XS
SM
MD
LG