Линклар

Ироқ парламенти янги сайлов қонунини қабул қилди


Бу билан келаси йил бошида Ироқда парламент сайлови ўтказишга имконият туғилди. Парламент раиси Ияд ал-Самаррай янги қонун қабул қилинганини Намояндалар кенгашида эълон қилди.

Аммо янги қонунни қанча депутат ёқлаб, қанчаси унга қарши овоз берганини ал-Самарий айтмади.

Ироқ вице президенти Тариқ ал-Ҳошимий суннийларга етарлича сиёсий овоз берилмаганини таъкидлаб сайлов ҳақидаги аввалги қонун лойиҳасига вето қўйган эди.

Оқ Уй Ироқ парламенти сайлов ҳақида янги қонун қабул қилганини олқишлади.
XS
SM
MD
LG