Линклар

Туркиядаги тўқнашувда бир одам ўлди


Туркиянинг жануби-шарқий қисмидаги Диёрбакир шаҳрида 15 мингга яқин курд ПКК номи билан яхши танилган, фаолияти таъқиқланган Курдистон ишчилар партияси асосчиси Абдулла Ўчалонни қўллаб намойишга чиқди.

Туркия полицияси ва намойишчилар ўртасида юз берган тўқнашувда бир талаба ўлди.

Намойишчиларни тарқатиш учун Туркия полицияси кўздан ёш оқизувчи газ ва сув сепадиган қуролдан фойдаланди.

Курдлар умрбод қамоқ жазосини ўтаётган Абдулла Ўчалонга нисбатан ёмон муносабатда бўлинаётганини иддао қилиб намойишга чиққан.
XS
SM
MD
LG