Линклар

Теҳронда намойишчилар калтакланди


Гувоҳларнинг билдиришича, Эрон полицияси Теҳрон марказига тўпланган намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва резина таёқларини қўллаган.

Бугун Эронда 1953 йили собиқ Шоҳ даврида уч нафар талаба ўлдирилгани хотирланмоқда. Эрон ҳукумати хорижлик журналистларга бугунги намойишларни ёритмасликни тафсия қилгани учун Теҳрондан келаётган хабарларни мустақил тарзда тасдиқлашнинг имкони йўқ.

Ўтган ҳафта мамлакат мухолифати ўз тарафдорларини Теҳрон марказига тўпланиб, амалдаги президент Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг қайта сайланишига қарши норозилик акцияси ўтказишга чақирди.

Полиция ва Инқилоб посбонлари корпуси эса рухсат берилмаган ҳар қандай намойиш куч билан бостирилиши ҳусусида огоҳлантирган эди.
XS
SM
MD
LG