Линклар

Бағдодда мактаб портлатилди


Бағдоддаги мактаблардан бирида содир этилган портлаш оқибатида камида тўрт киши нобуд бўлди, ўнлаб фуқаро тан жароҳати олди.

Ҳозирча тасдиқланмаган хабарларга кўра, мактаб ҳовлисида қолдириб кетилган бомба мосламаси портлатиб юборилган. Мазкур воқеа Бағдоднинг шиалар истиқомат қилувчи Садр шаҳарчасида рўй берган.

Бугунги портлашда тан жароҳати олганларнинг аксари мактаб ўқувчилари экани айтилмоқда. Ушбу портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG