Линклар

Руминияда сайлов натижалари кутилмоқда


Руминиянинг амалдаги президенти Траян Бэсэску мамлакатда ўтказилган президент сайловининг иккинчи даврасида ғолиб чиқмоқда.

Якшанба куни берилган овозларнинг қарийиб 99 фоизи санаб бўлинди. Руминия Марказий сайлов комиссиясига кўра, Траян Бэсэску 50.37 фоиз, унинг рақиби Мирчя Жоане 49.62 фоиз овоз тўплаган. Сайлов расмий натижаларининг кечга яқин эълон қилиниши кутилмоқда.

Якшанба куни сайлов участкалари ёпилгач, ҳар иккала номзод ҳам ўз ғалабасини эълон қилди.

Руминиянинг янги президенти олдида янги Бош вазир тайинлаш ва мамлакатда юзага чиққан сиёсий бўҳронни ҳал этиш каби масалалар турибди.




XS
SM
MD
LG