Линклар

logo-print

НАТО қўмондонлари йиғин ўтказмоқда


НАТОга аъзо 28 давлат ҳарбий бошқармаси вакиллари АҚШ президенти Барак Обаманинг Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч юбориш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлаш мақсадида Белгияга тўпландилар.

Белгиядаги учрашувда НАТО қўмондонларининг халқаро алянсга аъзо давлатларнинг ҳам Афғонистонга камида 7 минг ҳарбий юбориш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаши кутилмоқда.

АҚШ НАТОдаги иттифоқчиларидан Афғонистонга камида 10 минг кишилик ҳарбий контигент юборишни сўраган эди.

Ўтган ҳафта НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен камида 25 давлат Афғонистонга қўшимча ҳарбий юборишга ваъда бергани ҳамда январ ойида Афғонистон масаласига бағишлаб Лондонда ўтказиладиган анжумандан сўнг бошқа давлатларнинг ҳам афғон миссиясига ҳисса қўшишига умид қилаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG