Линклар

logo-print

Кобул ҳокими коррупцияда айбланди


Кобул ҳокими коррупцияда айбдор деб топилиб, тўрт йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Бош прокурор ўринбосари Фазал Аҳмад Фақирарнинг Озодлик радиосига айтишича, бугунги маҳкамада қатнашмаган Мир Абдул Аҳад Соҳибий эгаллаб турган ҳоким лавозимидан четлаштирилган ва уни ҳибсга олиш учун ордер берилган.

Ўтган ой иккинчи муддатга президент сифатида қасамёдга келтирилган Ҳамид Карзай мамлакатда коррупцияга қарши курашишга ваъда берган эди.

АҚШ ва Ғарб давлатлари ҳам Афғонистон президентини коррупцияга қарши курашни кучайтиришга чақириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG