Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:38

АҚШ Шимолий Кореяни музокарага чорламоқда


АҚШ президенти Барак Обама тажрибали ветеран дипломат Стефен Босвортни Шимолий Кореяга жўнатмоқда.

Мақсад Пхенян расмийларини қуролсизланиш бўйича олиб борилган музокараларга қайтишга кўндиришдан иборат.

Босворт сешанба куни Жанубий Корея пойтахти Сеул яқинидаги АҚШ ҳарбий базасидан Пхенянга учиб бориши режаланган.

Уч кунлик сафари чоғида Босвортнинг Шимолий Корея Ташқи ишлар вазири ўринбосари Канг Сок Жу билан учрашиши кутилмоқда.

Канг Шимолий Корея раҳбари Ким Ир Ченнинг Ташқи сиёсат бўйича яқин маслаҳатчиси ҳисобланади.

АҚШ вакилининг Шимолий Корея раҳбари билан учрашиши ҳозирча маълум эмас.
XS
SM
MD
LG