Линклар

АҚШ ва Туркия раҳбарлари Вашингтонда учрашди


Туркия Бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан Оқ Уйда бўлиб ўтган музокарадан сўнг АҚШ президенти Барак Обама Эроннинг ядровий дастури билан боғлиқ муаммони ҳал этишда Туркия “муҳим ўйинчи” бўлиши мумкинлигини айтди.

Ўз навбатида Эрдўғон бу муаммони дипломатик йўллар орқали ҳал этиш учун Туркия бор имкониятни ишга солишга тайёр эканини урғулади.

Айни пайтда Туркия ва АҚШ Яқин Шарқ муаммоси, Эронга санкциялар қўллаш ва НАТОдаги иттифоқчилар Афғонистонга қўшимча куч жўнатиши каби масалаларда бир хил фикрда эмас.
XS
SM
MD
LG