Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:48

Копенгагенда иқлим ўзгариши бўйича саммит давом этмоқда


200га яқин давлат вакиллари олдида чиқиш қилган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича ҳайъати раҳбари Ражендра Пачаури циклонлар, гармсел, сув тошқинлари ва хатто Гренландия музликлари эриб кетишининг олдини олиш учун чоралар кўриш кераклигини айтди.

- Олдиндан чоралар кўриш дунёга катта фойда келтиришини тасдиқловчи далиллар ҳозирда тўлиб тошган. Буни пайсалга солиш фақат иқтисодий ва инсоний талафотлар сонининг тобора ошишига олиб келади, деди БМТ расмийси.

Айни пайтда АҚШнинг Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш агентлиги Ер атрофига йиғилиб иқлим исишига сабаб бўлаётган газлар одам саломатлигига таҳдид экани.

Шу боис агентлик глобал илиқлим ўзгаришига сабаб бўлаётган олти турдаги газ, асосан ис гази миқдорини камайтириш учун чоралар кўрилиши кераклигини айтди.

Дунё миқёсида атмосферага чиқарилаётган зарарли газларнинг 30 фоизи Хитой, Бразилия, Жанубий Африка ва Ҳиндистон ҳиссасига тўғри келади.

Бу давлатлар 2010 йил июнигача глобал иқлим бўйича шартнома имзоланишини хоҳламоқда.
XS
SM
MD
LG