Линклар

ЕХҲТ миссияси Ўзбекистонда иш бошлади


Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясида бўлиб ўтган учрашувда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюросининг 13 кишидан иборат миссияси вакилларига халқаро кузатувчи мандатлари берилди.

ЕХҲТ Миссияси раҳбари Иоланда Брунетти айтганига асосланиб Регнум ахборот агентлигининг билдиришича, расмий Тошкент таклифига кўра Ўзбекистонга келган ЕХҲТ вакиллари сайловлар демократик ўтиши учун қўлдан келганча ёрдам беради.

Ўзбекистонда парламент қуйи палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайловлар 27 декабрда ўтказилади.
XS
SM
MD
LG