Линклар

logo-print

Қозоғистонда 18 яшар ўзбекистонлик қиз қидирилмоқда


Қозоқ милициясининг билдиришича, Абдуллаева Барноой Муҳамадсодиқ қизи Алмати шаҳрида вояга етмаган икки болани ўлдирганликда гумон қилинмоқда.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Куанишбек Жуманов сўзларига кўра, 4 декабр куни Алмати шаҳрининг “Дорожник” микрорайонидаги квартиралардан бирида 11 ва 13 яшар қизларнинг пичоқ билан чавақланган жасади топилган. Бундан ташқари яна икки киши - ўлдирилган қизалоқларнинг 8 яшар синглиси ва 23 яшар ўзбекистонлик аёл пичоқ жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Қозоғистон милицияси ўзбекистонлик Абдуллаева Барноойни мазкур жиноятни содир этганликда гумон қилмоқда. Милицияга кўра, Абдуллаева Барноой ўғирлик содир этиш мақсадида ўз қариндоши хонадонига борган. Пул ва тилла тақинчоқларни олаётган маҳал уй эгалари ўйғониб қолган ва ўғриликнинг олдини олишга уринганлар. Бироқ Абдуллаева пичоқ билан хонадон эгаларига тан жароҳати етказган ва уйдаги буюмларни олиб воқеа жойидан ғойиб бўлган.

Ҳозир Алмати шаҳри ва бошқа вилоятларда Абдуллаевани қидириш ишлари олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG