Линклар

logo-print

Бағдодни яна портлаш титратди


Бағдодда содир этилган портлашларда камида 100 киши нобуд бўлди, салкам 130 киши тан жароҳати олди.

Ироқ пойтахтидаги биринчи портлаш Дора туманида полиция патрул хизмати ёнида содир этилди. Ҳеч қанча вақт ўтмай Бағдод марказида тўртта кучли портлаш содир этилди. Хабарларга кўра, ушбу портлашларда ҳукумат, жумладан, иккита вазирлик биноси нишонга олинган.

Октябр ойида ҳам Бағдод марказида кучли портлашлар содир этилган эди. Бу портлашларда 155 киши нобуд бўлган.

Сўнги 18 ой давомида Ироқ бўйлаб содир этилаётган зўравонликлар кўлами кескин камайди. Бироқ Ироқ расмийлари ва АҚШ ҳарбийлари феврал ойига белгиланган умуммиллий сайловлар арафасида зўравонликлар кўлами ортиши мумкинлиги ҳусусида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG