Линклар

Перм фожиаси қурбонлари сони 118 кишига етди


Россия расмийларига кўра, тунги клубдаги ёнғиндан сўнг шифохонага ётқизилганлардан беш нафари бугун оламдан ўтган. Ҳозир Москва, Санкт-Петербург, Челябинск ва Перм шифохоналарида ёнғин чоғида тан жароҳати олган 100дан зиёд киши даволанмоқда.

Россия Бош вазири Владимир Путин Перм шаҳрига сафар қилди ва маҳаллий ҳукумат расмийлари билан мажлис ўтказди. Путин 5 декабр куни рўй берган фожиада маҳаллий расмийлар ва тунги клуб раҳбариятини айблади. Бундан ташқари Бош вазир ҳукумат фожиа қурбонлари оила аъзоларига 500 минг рублдан пул ажратишини маълум қилди.

Перм милицияси тунги клуб раҳбариятидан уч кишини ҳибсга олди.
XS
SM
MD
LG