Линклар

logo-print

Покистонда яна портлаш


Покистоннинг Мултон шаҳрида содир этилган портлашда 12 киши нобуд бўлди, ўнлаб фуқаро тан жароҳати олди.

Полициянинг билдиришича, портлаш оқибатида шаҳар марказидаги бир неча бино, жумладан, мамлакат хавфсизлик хизматига тегишли бинога жиддий шикаст етказилган.

Сўнги ойлар давомида Покистон бўйлаб бир нечта қўпорувчилик амалиёти содир этилди. Душанба куни Покистон шарқидаги Лаҳор шаҳрида содир этилган портлаш оқибатида камида 48 киши нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG