Линклар

АҚШ расмийси Пхенянга борди


АҚШ президенти Барак Обаманинг Шимолий Корея бўйича махсус вакили Стивен Босворт Пхенянга сафар қилди.

Бу ерда АҚШ вакили Пхенян расмийлари билан учрашиб, Шимолий Кореяни ядровий дастур юзасидан ўтказилаётган олти томонлама сўзлашувларга қайтариш масаласини муҳокама қилади.

Шимолий Корея олти томонлама музокаралардан жорий йилнинг апрел ойида чиққан эди. Шундан сўнг Пхенян ўзининг ер ости ядровий қуроли ва узоқ масофага парвоз қиладиган бир нечта ракетасини синовдан ўтказди.

Уч кунлик сафари чоғида Босвортнинг Шимолий Корея ташқи ишлар вазири ўринбосари Канг Сок Жу билан учрашиши кутилмоқда.
АҚШ вакилининг Шимолий Корея раҳбари Ким Ир Чен билан учрашиши ёки учрашмаслиги ҳозирча маълум эмас.
XS
SM
MD
LG