Линклар

Карзай Гейтс билан сўзлашувлар ўтказди


Президент Ҳамид Карзай Афғонистон ҳукуматида келаси 15-20 йил ичида хавфсизлик кучларини молиялаштириш учун маблағ етишмаслигини таъкидлади.

-Бизнинг мақсадимиз Афғонистон миллий хавфсизлик кучлари базасини кенгайтириш ҳамда қўшинларимиз сафида ёш эркак ва аёлларнинг хизмат қилишини таъминлашдан иборат. Бироқ келаси 15-20 йиллар ичида ўз қўшинлари фаолияти ва уларнинг жанговор ҳолатини сақлаб қолиш учун Афғонистон ҳукуматида имконият бўлмайди,-деди Ҳамид Карзай.

Афғонистон президентининг ушбу баёноти бугун Кобулда АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс билан ўтказилган сўзлашувлардан сўнг янгради.

Ҳамид Карзай, шунингдек, ҳукумат кучлари беш йилдан сўнг мамлакат хавфсизлигини таъминлашда муҳим рол ўйнашини яна бир бор таъкидлади.

Роберт Гейтс, ўз навбатида, Вашингтон бундан буён Афғонистонни қўллаб қувватлашда давом этишини билдирди.
АҚШ президенти Барак Обама ўтган ҳафта Афғонистонга қўшимча 30 минг ҳарбий юборишини эълон қилган.

XS
SM
MD
LG