Линклар

logo-print

Бағдод портлашларида 100дан зиёд киши нобуд бўлди


Бағдодда кетма-кет содир этилган портлашларда камида 127 киши нобуд бўлди, 400дан зиёд киши тан жароҳати олди.

Ироқ пойтахтидаги биринчи портлаш Дора туманида полиция патрул хизмати ёнида содир этилди. Орадан кўп ўтмай Бағдод марказида камида учта кучли портлаш содир этилди. Хабарларга кўра, ушбу портлашларда ҳукумат, жумладан, иккита вазирлик биноси нишонга олинган.

-Мен ҳозир Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги биноси олдида турибман. Бу ерда камида бешта портлаш содир этилди. Энг кучлиси вазирлик биноси олдида содир этилди. Яна бир портлаш Ички ишлар вазирлиги биноси олдида рўй берди. Мен турган жойда портлашдан нобуд бўлганлар ва тан жароҳати олганлар бор. Тез ёрдам машиналари жароҳатланганларни шифохонага олиб кетмоқда,-деди Озодлик радиосининг Бағдоддаги мухбири.

Октябр ойида ҳам Бағдод марказида кучли портлашлар содир этилган эди. Бу портлашларда 155 киши нобуд бўлган.

Сўнги 18 ой давомида Ироқ бўйлаб содир этилаётган зўравонликлар кўлами кескин камайди. Бироқ Ироқ расмийлари ва АҚШ ҳарбийлари феврал ойига белгиланган умуммиллий сайловлар арафасида зўравонликлар кўлами ортиши мумкинлиги ҳусусида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG