Линклар

Ироқда сайлов март ойида ўтказиладиган бўлди


Ироқ президент кенгаши парламент сайловини 6 март куни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ироқ президенти девони раҳбари Носир ал-Аний бу ҳақдаги қарор бугун президент кенгаши ва Ироқ Марказий сайлов комиссияси вакиллари ўртасида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг қабул қилинганини билдирди.

Ироқ Конституциясига мувофиқ навбатдаги умум халқ сайлови январ ойида ўтказилиши лозим эди. Бироқ сайлов тўғрисидаги қонун атрофида юзага чиққан сиёсий келишмовчилик туфайли сайловлар кечиктириладиган бўлди.
XS
SM
MD
LG