Линклар

Эронда талабалар қўлга олинди


Эронда душанба куни бўлиб ўтган намойишлар чоғида 200дан зиёд талаба қўлга олинди.

ИРНА агентлигининг Теҳрон полиция бошқармаси раҳбари генерал Азизуллоҳ Ражабзодага таяниб хабар қилишича, Талабалар куни муносабати билан Теҳрон университетида бўлиб ўтган аксилҳукумат намойишлари чоғида 204 киши қўлга олинган.

Душанба куни Эронда 1953 йили собиқ Шоҳ даврида уч нафар талаба ўлдирилгани хотирланди. Шу куни Эрон мухолифати тарафдорлари Теҳронда ва бошқа шаҳарларда президент Аҳмадийнажоднинг қайта сайланишига қарши норозилик акциялари уюштирди. Гувоҳларнинг билдиришича, намойишлар чоғида мухолифатчилар ва полиция ходимлари ўртасида тўқнашувлар рўй берган.

XS
SM
MD
LG