Линклар

Петр Вайл оламдан ўтди


Петр Вайл Озодлик радиоси рус хизматидаги кекса журналистлардан бири эди.

Петр Вайл Озодлик радиоси рус хизматидаги кекса журналистлардан бири эди.

Таниқли рус ëзувчиси¸ Озодлик радиоси рус хизмати бош муҳаррири Петр Вайл узоқ касалликдан сўнг сешанба куни Прага хастахонасида 60 ëшида оламдан ўтди.

"Вайл ўтган асрнинг саксонинчи йилларидан бошлаб Озодлик радиоси рус хизмати билан ҳамкорликда ишлаган эди, - деб эслайди Озодлик таҳлилчиси Иван Толстой. - Мен 1992 йилда у билан танишувдим. Парижда бир журнал чиқарувдик. Мен шу журнал учун мақола ëзиб беринг деб илтимос қилувдим. Петр ҳам дарҳол кўнақолди.

Шу тақриқа дўстлигимиз бошланди. Озодлик радиоси 19995 йилда Мюнҳендан Прагага кўчиб келганидан кейин у билан 14 йил бирга ëнма - ëн елкама - елка ишладик".

Унинг “Тўсиқлар оша”¸ “Америка бугун”¸ “Замонамиз қаҳрамони” каби радиоэшиттиришлари ўз тингловчисини топган эди.

Иван Толстойга кўра, марҳум журналист Петр Вайл кино¸ сиëсат ва пазандалик ҳақида китоблар ëзган катта қалам соҳиби эди.

Марҳум ҳамкасбимизнинг ёрқин сиймоси у билан ҳамкорлик қилган барча одамлар, тингловичлар, ўқувчилар ва дўстлари хотирасига муҳрланган.
XS
SM
MD
LG