Линклар

Эрон АҚШни ўз олимини ўғирлашда айблади


Эрон Ташқи ишлар вазири Манучехр Муттақий АҚШни эронлик физик олимни ўғирлаганликда айблади.

Эрон Атом энергияси ташкилоти ходими Шаҳрам Амирий жорий йилнинг июн ойида Саудия Арабистонида бедарак йўқолган эди.

Эронлик журналистлар билан учрашган Манучехр Муттақий: “Америкаликлар олимни ўғирлаб кетган ва Эрон ҳукумати АҚШдан Шаҳрам Амирийнинг қайтариб беришини кутмоқда”,дея таъкидлади.

Эрон томони Саудия Арабистонини ҳам Амирийни АҚШга тутиб берганликда айбламоқда.

Расмий Вашингтон эса Эрон иддаоларини инкор қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG