Линклар

Украинада президентлик сайловолди кураши қизимоқда


Украина Ички ишлар вазири мухолифатнинг президентликка номзоди Виктор Януковични ўз даромади ҳақида сайлов комиссиясига нотўғри маълумот берганликда айблади.

Юрий Люценкога кўра, Янукович ўзига тегишли бўлган 140 гектар ерни яширган.

Ички ишлар вазирига кўра, Янукович 30 миллион гривна, яъни, 3 миллион 750 минг АҚШ долларга сотган уйидан тушган даромадни 2 миллион 700 минг гривна деб камайтириб кўрсатган.

Душанба куни газетада чоп этилган шартномада Янукович ўз уйини 33 миллион 400 минг гривнага сотгани қайд этилган.

Виктор Януковичнинг сайловолди кампанияси вакиллари ҳозирча буни шарҳлагани йўқ. Украинада президентлик сайлови 17 январ куни ўтказилади.
XS
SM
MD
LG