Линклар

logo-print

Саудия эронлик физикни АҚШга топширганликда айбламоқда


Меҳр ахборот агентлиги хабарига кўра, Эроннинг Атом энергияси ташкилоти учун ишлаган уриверситет олими Шаҳрам Амирий жорий йилнинг июн ойида зиёрат учун Саудия Арабистонига борган пайтда бедарак йўқолган.

Айрим хабарларга кўра, у хориждан сиёсий бошпана олишни хоҳлаган.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Рамин Меҳмонпараст айтганига асосланиб Меҳр агентлигининг билдиришича, Саудия Арабистони Амирийни тутиб АҚШга топширган.

АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили П.Ж.Краулей Вашингтон Эроннинг айбловидан хабардор эканини айтиб, уни шарҳлашдан бош тортди.
XS
SM
MD
LG