Линклар

logo-print

АҚШ генерали толиблар енгилишини айтди


Афғонистондаги НАТО ва АҚШ қўшинлари қўмондони Америка қўшинлари сонининг кўпайтирилиши бир йил ичида толиблар жанггариларини енгиш имконини яратишини айтди.

Генерал Станлей Мак Кристал буни Вашингтонда АҚШ конгрессининг қўмитасида қилган чиқишида айтди.

- Толибон тарафдорлари кўп эмас. Улар ҳокимиятда муваффақиятсизликка учраган ва уларнинг қарашини кўпчиликни ўзига жалб қилмайди, деди АҚШ армияси генерали.

Ўтган ҳафта АҚШ президенти Барак Обама толибларни Афғонистон аҳолисидан ажратиб қўйиш учун бу мамлакатга 30 минг аскардан иборат қўшимча куч жўнатиш ҳақида буйруқ берди.
XS
SM
MD
LG