Линклар

logo-print

Эрондаги намойишда яна тўқнашув содир бўлди


Бош прокурор мухолифат раҳбарини жавобгарликка тортишга таҳдид қилганига қарамай, Эрон мухолифатининг Теҳронда иккинчи кун давом этаётган норозилик намойишида ҳукумат тарафдорлари билан тўқнашув содир бўлди.

Маълумотларга кўра, тўқнашувда кўздан ёш оқизувчи газ ишлатилган.

Тартибсизлик пайтида мухолифат раҳбари Мусавийнинг тарафдорлари рақибларини тошбўрон қилган.

Душанба куни мухолифат уюштирган намойишда ўнлаб одам ҳибсга олинган эди.

Эрондаги норозилик ёз фаслидан Маҳмуд Аҳмадийнажод президентлик сайловида ғолиб бўлганини мухолифат тан олишни рад қилганидан кейин бошланган.
XS
SM
MD
LG