Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:43

Бағдодда бешта портлаш содир этилди


Ҳужум оқибатида камида 127 одам нобуд бўлди, 500дан ортиғи яраланди.

Сешанба кунги бешта портлаш суд бинолари, Молия вазирлиги, полиция текширув пункти ва университет яқинида амалга оширилди.

Ироқ расмийлари ҳужумга Ал-Қойда алоқадор эканини тахмин қилмоқда. Бу август ойидан бери Ироқ ҳукуматига қарши мувофиқлашган тарзда амалга оширилган учинчи йирик ҳужумдир.

Ироқ парламентининг айрим аъзолари ҳукуматнинг хавфсизлик чораларини кескин танқид қилди.

Парламент Бош вазир Нурий ал-Маликий ва хавфсизлик вазирларини пайшанба куни парламентнинг фавқулодда йиғилишида қатор саволларга жавоб беришга чақирди.

Айни пайтда БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ва АҚШ Бағдодда амалга оширилган ҳужумларни кескин қоралаб, уни Ироқдаги сиёсий жараёнларни издан чиқариш йўлидаги уриниш дея бахолади.

- Мен тинч фуқароларга қарши қилинган ушбу шафқатсиз террор ҳужумини эшитиб даҳшатга тушдим. Мен буни кескин қоралайман. Бу тўхтатилиши керак, деди БМТ Бош котиби.

АҚШ вице президенти Жозеф Байден Ироқ президенти ва Бош вазирига қўнғироқ қилиб АҚШ номидан таъзия изҳор қилди.
XS
SM
MD
LG