Линклар

Ўзбекистон қидираётган шахс Россияда ушланди


Росбалт хабарига кўра, оғир жиноятлар содир этганликда гумонланиб давлатлараро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси 8 декабр куни Санкт-Петербуог шаҳрида қўлга олинган.

Самарқанд вилоятидан бўлган 43 яшар ўзбекистонлик Маҳаллий Ички ишлар бошқармаси томонидан апрел ойидан бери қидирувда бўлган.

У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-бандида кўзда тутилган “одам савдоси” бўйича жиноятлар содир этганликда гумон қилинган.

Исми ошкор қилинмаган ўзбекистонлик Санкт-Петербургда ноқонуний равишда яшаган.

Россия расмийлари қидирувдаги ушбу шахс қўлга олинганини Ўзбекистонга маълум қилинган.
XS
SM
MD
LG