Линклар

logo-print

Душанбеда диндорлар судланмоқда


Тожикистон Олий Судида “Таблиғ жамоати” ва "Салафия" диний оқимларига мансубликда гумон қилинган 56 киши устидан маҳкама бошланди. Тергов материалларида айтилишича, қўлга олинганлар террористик гуруҳ аъзолари бўлиб, мамлакат хавфсизлигига таҳдид туғдирган.

“Таблиғ жамоати”га мансуб дея қаралаётган 46 диндор жорий йил июн ойида республика жанубидаги Хатлон вилоятининг Қўрғонтепа шаҳрида қўлга олинган эди.

Судланаётганларга нисбатан Тожикистон Жиноий Кодексининг 307-моддаси, яъни таъқиқланган экстремистик гуруҳга аъзо бўлганлик, конституциявий тузумга қарши тарғибот ишларини олиб борганлик каби айбловлар қўйилган.
XS
SM
MD
LG