Линклар

Эронлик намойишчиларга шавқат қилинмайди


Эрон расмийлари Теҳронда давом этаётган аксилҳукумат намойиши иштирокчиларига қарши кескин чоралар қўллаш билан таҳдид қилдилар.

Хабарларга кўра, сешанба куни Теҳрон университетида мухолифат ва ҳукумат тарафдорлари ўртасида тўқнашувлар рўй берган.

Мухолифатга тегишли сайтларнинг воқеа гувоҳларига таяниб билдиришича, ҳукумат тарафдорлари мухолифат етакчиси Мир Ҳусайн Мусавийни ҳам таҳқирловчи шиорларни ҳайқирган.

Айни пайтда Эрон оммавий ахборот воситалари прокурор Ғуломҳуссайн Муҳсиний-Эжийнинг “ҳукумат Эрон миллий хавфсизлигига путур етказишга уринган ҳар бир шахсга нисбатан кескин чоралар қўллайди”, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Президент Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг иккинчи муддатга сайланганига қарши чиқаётган мухолифат ўз намойишларини душанба куни бошлади.

Теҳрон полиция бошқармаси раҳбари Азизуллоҳ Ражабзода душанба кунги намойишлар чоғида 204 киши ҳибсга олингани, бироқ 86 киши кейинчалик қўйиб юборилганини билдирди.
XS
SM
MD
LG